Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси ҳозирги кунда жамиятимизнинг жиддий муаммосига айланиб улгурган тўй пайтида уй-жиҳозларининг келин томонга юкланиши мавзусида ўз фикрларини билдирди ва бунинг олдини олишга ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида #мен_мебелсиз_келин_оламан ҳештеги остида эстафета бошлади.
Эстафета ҳақида фикр билдирар экан, у қуйидагиларни таъкидлайди:
Бу эстафетамиз ҳеч қандай қонунчиликни бузмайди ва аксинча мақсадимиз миллий қадриятларимизни тиклаш, давлат миқёсида олиб борилаётган камчиқим тўйлар қилиш тарғиботига ўз ҳиссамизни қўшиш, йиллаб қиз боқиб уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб катта қилган оилаларнинг оғирини енгил қилиш ва ҳақиқий мард куёвлар авлодини етиштиришдан иборат.
Қуйида эстафета ҳақидаги эълоннинг тўлиқ матнини келтирамиз:
#ЭСТАФEТА #МEН_МEБEЛСИЗ_КEЛИН_ОЛАМАН
Файзбоғда таниқли бир шоира опамиз анчадан бери ҳаммани қийнаётган, аммо кўп жойларда одатга айланиб улгурган мавзу – яъни куёв тарафнинг келиннинг оиласига уйини жиҳозлашни юклаб қўйиши (ёки мебелни рад этмай, қиз тарафни бунга билвосита мажбурлаш) ҳақида куйиб-пишиб ёзибдилар.
Фикрларини ўқиб, анчадан бери ўйлаб юрган ғоямни замон талабига мослаб тақдим этишга қарор қилдим. Фақат буни флешмоб эмас, #эстафета деб атаймиз. Сабабини қуйида изоҳлайман.
Аммо шу кунгача уйланиб улгурганлар ва қуйида айтилганидан бошқача тартибда тўй қилганлардан ҳис-ҳаяжонга берилиб, бу ерда одамларнинг дилини хира қилмасликни ва энди бундай ёмон одатимиздан йироқ бўлишга ҳаракат қилишни илтимос қиламан. Бу одатнинг асли бизда йўқ эканини билмаганингиз сизнинг айбингиз эмас ва мана энди билиб олдингиз-ки, бу сизга кейинги ишларингизга масъулият юклайди.
Эстафета асосан дўстларимиз ва бизни кузатиб борадиган барча бўйдоқлар ёки бўйдоқ фарзанди бор ота-оналар орасида ўтказилади. Иштирокчилар сони учтадан ошганда эстафетани бошлаймиз. Аммо бунга қизиқиш билдирган бошқалар ҳам иштирок этиши мумкин.
Демак… 2018 йил давомида уйланишни ёки фарзандини уйлантиришни қасд қилган фойдаланувчилар эстафетага қўшилганликларини маълум қиладилар (ўз исм-фамилияларини ёзиб ёнига «мен_эстафетага_қўшилдим» деб қолдирсалар кифоя). Ва бу асосда рўйхат тузиб чиқилади. Эстафета шартига кўра, тўй куни аниқ бўлгач, шу пост остида яна бир марта изоҳ қолдириб тўй санасини ҳаммага маълум қилиб қўясиз! (шахсий даҳлсизлик тарафдорлари тўйнинг тахминий санасини (ойи ёки ҳафтаси) маълум қилсалар ҳам кифоя қилади)
Тўй кунлари маълум бўлган иштирокчилар орасида рўйхат янгиланади ва мутаносиб кетма-кетлик тузиб чиқилади. Тўйда келиндан бир дона ҳам мебель олмаган (гилам, парда ва ҳоказолар ҳам киради) иштирокчи эстафетани ўзидан кейинги одамга ўтказганини шу пост остида тўй куни ёки ундан кейин бир ҳафта ичида маълум қилади.
Хулласи калом, эстафетада иштирок уч қисмдан иборат:
1. Бу йил уйланишни ёки фарзандини уйлантиришни қасд қилганлар қуйида исм-фамилияси ва «МЕН ЭСТАФЕТАГА ҚЎШИЛДИМ» жумлаларини ёзади.
2. Тўй куни аниқ бўлганда бу ҳақида шу пост остида маълум қилади.
3. Тўй куни ёки тўйдан кейин бир ҳафта ичида #мебелсиз_келин олганини билдиради ва шу билан эстафета тўй куни аниқ бўлган кейинги одамга ўтиб кетаверади.
Ҳақиқий мард йигитлар ва ота-оналарни бу тадбиримизга таклиф этаман!
Мардлик қўлидан келмайдиган, бу эстафетани ҳазил-мутойибага йўйганларнинг, мазах қилганларнинг изоҳлари ўчирилади!
Бу эстафетамиз ҳеч қандай қонунчиликни бузмайди ва аксинча мақсадимиз миллий қадриятларимизни тиклаш, давлат миқёсида олиб борилаётган камчиқим тўйлар қилиш тарғиботига ўз ҳиссамизни қўшиш, йиллаб қиз боқиб уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб катта қилган оилаларнинг оғирини енгил қилиш ва ҳақиқий мард куёвлар авлодини етиштиришдан иборат.
Уйланишни режа қилиб, аммо мебелнинг харажатларидан хавотир олган оилаларга эслатаман: уй-жиҳозларини Польша ёки Италияда чиққанини эмас, Тошкентда чиққан ҳамёнбопини олсангиз олингки, аммо йигитлик ғурурингизни (ёки фарзандингизнинг йигитлик ғурурини) топтаманг! Келин тарафга мебелни юклаб уларни заҳматга қўйиш бу бизнинг қадриятларимиздан эмас ва сиз бунинг олдини олишда ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин!
П.С. Бу йил тўй қилиш режаси бўлсаю, лекин тўй санаси кейинги йилга белгиланса, зарар қилмайди. Батаҳқиқ, Аллоҳнинг режаси бизникидан яхшироқ, У билгувчи, биз билмаймиз!
П.П.С. Бу йил эмас, балки 3-4 йил ичида уйланишни ёки фарзандини уйлантиришни режа қилган иштирокчилар қатнашчи сифатида эмас, балки эстафетани қўллаб-қувватлаш мақсадида #мен_мебелсиз_келин_оламан ҳештегини қуйида изоҳ сифатида ёзиб қолдиришингиз мумкин! Бундай ишни аввал қилиб улгурганларга эса #мен_мебелсиз_келин_олганман ҳештегини таклиф қиламан.
Қани кетдик! Ўзим бошлаб бераман!
Манба: azon.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда