Тошкент халқаро аэропортида “Яшил” йўлак орқали ноқонуний тилла тақинчоқлар олиб киришга уринган илк қоидабузарлар фош қилинди.
Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, республикамизнинг барча халқаро аэропортларида жисмоний шахслар учун икки йўлакли тизим, яъни “яшил” ва “қизил” йўлаклар жорий этилди.
Яратилган имкониятлардан ўз шахсий манфаатларида фойдаланиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида яшил йўлак орқали тилла ва заргарлик буюмларини олиб ўтишга уринган илк қоидабузарлар тўхтатиб қолинди.
Истамбулдан учиб келган фуқаро Ф.Юлдашеванинг божхона чегараларини яшил йўлак орқали кесиб ўтаётиб, ўзини тутиши ва безовталаниши божхоначиларда бежиз шубҳа уйғотмаган экан. Қаранг-ки, Ф.Юлдашева аёллар сумкасидаги пардоз упаси қутиларига ва эгнидаги кийими чўнтакларига 263 гр. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларини яширгани фош бўлди.
Дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра мазкур тилла ва заргарлик буюмларининг тахминий қиймати 67 млн. сўмдан ошади.
Айни шу рейс бўйича парвозини якунлаган фуқаро Ғ.Толибов ҳам яшил йўлак берган имкониятдан ғайриқонуний мақсадда фойдаланиб қолишга уринди. Яъни, белгиланган меъёрлардан ортиқча бўлган 72 гр. оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларини қизил йўлак қолиб, яшил йўлакдан олиб ўтаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Дастлабки, ҳисоб-китобларга кўра мазкур тилла ва заргарлик буюмларининг тахминий қиймати салкам 16.5 млн. сўмни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, мазкур пост ходимлари “Истамбул-Тошкент” рейсининг яна бир йўловчиси фуқаро фуқаро М.Мавлянова томонидан қизил йўлак орқали ҳаракатланаётиб, лекин йўловчи божхона декларациясида кўрсатмасдан туриб, қиймати салкам 24,5 млн. сўмни ташкил қилувчи 119 гр. тилла тақинчоқларнинг яширинча олиб кирилишига чек қўйишди.
Ваҳолангки, амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
“Тошкент-Аэро” ИБК Ахборот хизмати хабарига кўра, пойтахтимиз аэропорти орқали ҳар суткада дунёнинг турли шаҳарлари бўйлаб, ўртача 40 дан ортиқ рейслар амалга оширилади. Бу ерда бир кунда ўртача 6-7 минг нафар йўловчилар ҳаракатланаётган бўлса, шуларнинг тахминан 93 % и божхонадан яшил йўлак орқали ўтишмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда