Шайхонтоҳур туманида жорий йилнинг 1 февраль куни соат 16:00 да якка тадбиркор аёл З.Д.У жиноий шериклари билан биргаликда жиноий тил бириктириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-тaрож қилган.
Таҳририятимизга хабар беришларича, жиноий гуруҳдагилар тумандаги бир уйга эшик очиқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда киришган. Ушбу уйнинг ётоқхонасида бўлган якка тадбиркор С.Л.П.га тегишли 2 500 000 сўмлик «DELL» русумли ноутбукини, 500 000 сўмлик кўрпа, шунингдек, фуқаро С.Х.Х.га тегишли 70 000 сўмлик аёллар сумкаси, ичидаги Ўзбекистон Миллий банки ва Капиталбанк номига расмийлаштирилган 2 дона пластик карточка, 625 000 сум нақд пуллар, 400 000 сўмлик аёллар атири, 70 000 сўмлик аёллар қўлқопи ва умумий нархи 200 000 сўмлик турли бўяниш нарсаларини яширин равишда ўғирлаган ва жабрланувчиларга жами 4 365 000 сўмлик моддий зарар етказган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в,г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади