Кеча, 8 февраль куни Фарғона вилояти халқ депутатлари Риштон, Бувайда ва Сўх туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессеялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига таяниб Қалампир нашри хабар бермоқда.
Унда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шуҳрат Ғаниев ҳам иштирок этди.
Шуҳрат Ғаниев бу уч тумандаги ижтимоий-иқтисодий, хизмат кўрсатиш ва саноат соҳаларидаги камчилик ва ютуқларни қайд этиб ўтди.
Вилоят ҳокими Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашида туман ҳокими Ғайрат Мамадалиевни тумандаги табиий газ, ичимлик суви ва соғлиқни сақлаш соҳаларида йўл қўйган камчиликлари учун ўз вазифасидан озод этди.
Кенгашда Ғайрат Мамадалиев ўрнига шу кунга қадар Сўх тумани ҳокими бўлиб ишлаган Таваккалжон Раҳимов тайинланди.
Шундан кейин вилоят ҳокими Халқ депутатларининг Бувайда туман Кенгашида сўзга чиқиб тумандаги электр таъминоти, ичимлик суви ва фермер хўжаликлари фаолиятидаги ютуқларни эътироф этди.
Кенгашда туман ҳокими Алибек Турсунов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилди ва айни пайтда Бағдод тумани ҳокими биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Беҳзод Ибрагимов туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Шуҳрат Ғаниев ўша куни Халқ депутатлари Сўх туман Кенгашида иштирок этди ва тумандаги саноат корхоналарининг экспорт имкониятларини юқори боҳолади. Шунингдек, у тумандаги хизмат кўрсатиш ва тижорат банклари фаолиятини ижобий деб қайд этди.
Сессияда Таваккал Раҳимов бошқа ишга ўтганлиги сабабли вазифасидан озод этилди ва туман ҳокимлигига Фарруҳ Ўсаров бир овоздан тасдиқланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?