
Савол:
– Ассалому алайкум! Хозирги кунга келиб тўйдан кейин биринчи фарзандни кўрса, қизни отаси куёвга суюнчи пул бериш одат бўлибди. Яъни биринчи фарзандга 100$, иккинчи фарзандини кўрса 50$ экан. Шу жоизми?
Жавоб:
– Ва алайкум ассалом!
Ким ёмон суннатни йўлга қўйса гуноҳи ўшанга бўлади. Бу одатни чиқарганни қанчалар инсонлар лаънатлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бирорта лаънат Аллоҳнинг ҳузурида мустажоб бўлса, бу одатни чиқарган ва уни ривожига ҳисса қўшганларнинг ҳолига вой. Ҳаётимиз мобайнида бойваччалик қилиб, шундай ишларни қилиб, охирида хор бўлганларни кўпини кўрдик. Қанча-қанчаси хорликка чидамай одамларни пулини олиб, қайтиб бермасликка ўтиб олишди. Валлоҳу аълам!
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг