5 878
МХХ нинг тезкор тадбири: Ўзбекистонлик ИШИД тарафдори ушланиб қонуний жазога тортилди (видео)
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хориждаги терростик гуруҳларда тайёргарлик ўтаган, Ўзбекистон ҳудудига қалбаки паспорт билан кирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди, дея хабар берди “Даракчи” нашри.
МХХ ходимлари ўз имкониятлари орқали ИШИД терростик гуруҳ жангарилари тарафдори ва уларнинг вайронакор ғоялари билан обдон захарланган кимсанинг Туркиядан Ўзбекистонга ноқонуний келаётгани ҳақидаги маълумотга эга бўлди. Унга кўра улар “меҳмон”ни кутиб олиш тезкор режасини тузиб чиқди ва уни қўлга олди.
Аниқланишича, ушбу шахс Ўзбекистон фуқароси 2011 йилда Туркия давлатига ишлаш мақсадида чиқиб кетган Аҳрор Қосимов экан. Қосимов Туркияда талончилик жиноятини содир этгани учун 2013 йилда Истанбул шаҳри суди томонидан 11 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва қамоқда Дагушаев Хасан, Алекей Габараев ва Амирхон исмли Ишид террористик гуруҳ тарафдорлари билан танишиб, уларнинг таъсирига тушиб қолади.
2015 йилда эса уларнинг ёрдамида қамоқдан қочиб, Истанбул шаҳрининг Каяшахир мавзесидаги Сурияга ўтказиладиган шахсларни вақтинчалик яшаш манзилига жойлашади.
Аҳрор Қосимов турк тилини яхши билгани учун раҳнамолари кўрсатмасига биноан янги ёлланган ИШИД тарафдорларини Туркия аэропортидан кутиб олиш, тегишли манзилган жойлаштириш билан шуғулланган. Шунингдек, у Ўзбекистонга келиши учун тайёргарлик кўриб юрган.
Шу вақтларда ИШИД терростик гуруҳи томонидан ёлланган Россия Федерацияси фуқароси Гажимурод Гайдаров исмли шахс ҳам Сурияга чикиб кетиш учун келади. Эътиборли томони, у жуда Аҳрор Қосимовга ўхшайди. Бу вазиятдан фойдаланишга уринганлар Аҳрор Қосимовни Гайдаровни паспорти билан Ўзбекистонга юборишмоқчи бўлади.
Ўзганинг паспорти билан ўз юртига эгри мақсадда кирмоқчи бўлган шахс ниятини охиригача етказа олмайди. МХХ ходимларининг тезкор ҳаракатлари билан у қўлга олинади. Қосимовнинг барча қилмишлари фош этилади.
Тошкент вилояти Оққўрғон туман суди томонидан жиноят иши кўриб чиқилди ва у 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди