date
views 7 077

5 ёшли Кибриёхоннинг ўлимида гумонланаётган шахс қўлга олинди

5 ёшли Кибриёхоннинг ўлимида гумонланаётган шахс қўлга олинди
Бироз аввал, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида 5 яшар қизалоқ – Кибриёхон номаълум кимса томонидан олиб қочилгани, сўнг унинг жонсиз жасади қонга беланган ҳолатга топилгани ҳақида хабар берган эдик.

Гувоҳларга кўра, Кибриёхонни 30-35 ёшлардаги эркак велосипедида олиб кетганди.

Бугун, 9 февраль куни ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумондор шахс О.А. қўлга олингани маълум қилинди. Гумондор Қўштепа туманида қўлга тушган.

Айни дамда суриштирув ишлари давом этмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 5 ёшли Кибриёхоннинг ўлимида гумонланаётган шахс қўлга олинди