Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Сергели туманидаги янги қўп қаватли уй-жойлар қурилиши билан танишди.
Лойиҳага асосан 7 ва 9 қаватли 120 та уй қурилиши бошлаб юборилган. Уйлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларидан замонавий қилиб барпо этилмоқда. Шунингдек, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, дам олиш жойлари, поликлиникалар, болалар майдончалари, автомобиль турар жойлари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилиши кўзда тутилган.
Ушбу турар жойларни жорий йилнинг сентябрь ойида ўз эгаларига топшириш режалаштирилган.
«Мамлакатимизда уй-жойлар қурилиши ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Шу боис қурилиш-пудрат ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий билим ва малакага эга мутахассислар тайёрлашни кенгайтириш зарур», дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган президент матбуот хизмати.
Муҳандис ва қурувчилар билан мулоқотда одамлар учун барча зарур шароитлар яратиш, маиший хизмат объектларини уйларнинг биринчи қаватига жойлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Давлат раҳбари ўтган йил ноябрь ойида Сергели туманида фойдаланишга топширилган кўп қаватли янги уй-жойлар билан танишиб, хонадон соҳиблари билан мулоқот қилган эди. Президент ўшанда келажакда қуриладиган бу каби уйларни янада такомиллаштириш бўйича тавсия ва топшириқлар берганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди