14:25 / 10.02.2018
6 402

Пора билан қўлга олинган ИИБ ходими суд залидан озод этилди

Пора билан қўлга олинган ИИБ ходими суд залидан озод этилди
ИИБ катта инспектори таъмагирликда гумонланиб тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

Кеча, 9 февраль куни Нукус шаҳар “Жувазши” маҳалла фуқаролар йиғини, Жузимбоғ кўчасида истиқомат қилувчи 1989 йилда туғилган М.Н нинг суд иши кўрилди.

Унда жамоатчилик вакиллари, жумладан Ёшлар етакчиси иштирок этди.

У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича суд қилиниб, Суд жараёни 2018 йил январь ойида икки маротаба ўрганиб чиқилди.

Мазкур суд иши жорий йил 2 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судида яна бир бор кўрилди.

Фуқаро М.Н ни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ўз кафиллигига олди ва у суд залидан озод қилинди.

Ёшлар иттифоқи тез кунларда унинг бандлигини ҳам таъминлаш учун ҳаракатни бошлаб юборган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пора билан қўлга олинган ИИБ ходими суд залидан озод этилди