14:39 / 10.02.2018
6 521

20 кунлик чақалоғини 10 минг долларга сотаётган она қўлга олинди

20 кунлик чақалоғини 10 минг долларга сотаётган она қўлга олинди
Тўрт нафар фарзанднинг онаси, жорий йилнинг 20 январь куни туғилган қизини сотаётган пайтда ИИВ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ва Тошкент вилояти ИИБ ходимлари томонидан тадбир ўтказилган.

Ушбу тадбирда давомида, Фарғона вилояти Риштон туманида яшовчи С.Р. ўзининг 20.01.2018 йилда туғилган қизини, Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи, У.Х. ва Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи, Н.С. олдиндан жиноий тил бириктириб, 10.000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдоридаги пулга сотаётган вақтида аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар С.Р., У.Х. ва Н.С.ларга нисбатан ички ишлар органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 20 кунлик чақалоғини 10 минг долларга сотаётган она қўлга олинди