00:49 / 12.02.2018
14 067

Қарз шартномаси қандай тузилади?

Қарз шартномаси қандай тузилади?
Қарз муносабатлари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 41-бобида аниқ белгилаб қўйилган бўлиб, унга мувофиқ фуқаролар ўртасида қарз ҳажми энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан зиёдни ташкил этса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт. Бунда қарз шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши шарт эмас. Лекин тарафлардан бири шартноманинг нотариал тасдиқланишини талаб этса, бу сўровни амалга ошириш учун хоҳлаган нотариал идорага мурожаат қилиш мумкин.

Қарз шартномаси тасдиқланаётганда нотариус тарафларнинг ҳақиқий истакларини аниқлаши лозим. Буни аниқлаш мақсадида ариза олиши мумкин.

Қарз шартномасида тўлов миқдори, расмийлаштирилган сана, жойи ва мажбурият бажарилишини таъминлаш усуллари, қайтариш муддати кўрсатилиши шарт. Башарти шартномада қарзнинг қайтариш муддати кўрсатилмаган бўлса, қарздор зиммасидаги мажбуриятни тўлов талаб қилинган санадан эътиборан адо этиш керак. Ушбу муҳлатга амал қилинмайдиган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 73-моддасига мувофиқ қарз берувчининг илтимосига кўра нотариус қарздорга қарз суммасини қайтариб бериш тўғрисидаги қарз берувчининг аризасини қарз олган тарафга аризани топшириш нотариал ҳаракатини амалга ошириши ва бу ҳақда гувоҳнома бериши мумкин. Шартнома мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда эса нотариус Ўзбекистон Республикасининг “Нотариат тўғрисида”ги қонуннинг 76-80-моддалари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро хатини ёзади.

Қонунда шaртнома бўйича қарз берувчи фоиз олишга ҳақли эканлиги ҳам белгилаб қўйилган. Фоизлар ҳажми маҳаллий банк муассасасининг хулосаси ва қонун талабига мувофиқ аниқланади. Масалан, амалдаги ҳолатларга кўра йиллик устама қарз умумий қийматининг 25-30 фоиз ҳажмида белгиланиб, қарз шартномасида ўз аксини топиши керак ёки устамалар кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Агар бу ҳолат низога сабаб бўлса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 324-моддасига мурожаат қилиш лозим. Унга кўра даъвогар ахборот ҳисоблаш Марказининг истеъмол моллари ва хизмат кўрсатиш ҳақларининг ўсиш даражаси ҳақидаги маълумотномаси асосида пулнинг қадрсизланиши оқибатида кўрган зарарни суд орқали қоплашга ҳақлидир.
Фарҳод РЎЗИМОВ,
Тошкент шаҳар Сирғали тумани
8-сон давлат нотариал идораси нотариуси ёрдамчиси.

Манба: tasvir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарз шартномаси қандай тузилади?