
ДАН ходими хатоси учун ҳужжатларини олиб қўйган ҳайдовчининг ўзини автобус тагига ташлагани тўғрисида бироз аввал хабар берган эдик. Интернет нашрларида айланиб юрган ДАН ходими билан боғлиқ яна бир воқеа эътиборимизни тортди.
Sayyod.com нашрида эълон қилинган воқеа аввалгисиданда ҳайратланарли. Атомобилига ноқонуний қора парда тутгани сабаб жазоланган ҳайдовчи бироз муддат ўтиб, шу хатони ўз автомобилида такрорлаган ДАН ходимларини учратиб қолади. Қонуннинг бу жиҳати билан амалиётда танишиб улгурган йигит охир-оқибат ДАН ходимининг автомобилидаги қорайтириш пардасини шилиб ташлашларига эришади. Қуйидаги видеода воқеани батафсил томоша қилишингиз мумкин.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар