Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 6 кишининг умрига зомин бўлган портлаш сабабларига аниқлик киритилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Тумандаги Мустақиллик кўчасида яшаган пенсионер А. Абдуллаеванинг уйида меҳмонда бўлган укаси, Иштихон туманида яшовчи Р.Примов 11 февраль соат 06.30 ларда хонадаги электр чироғини ёқади. Газ қувуридан сизиб чиқиб, хонада тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлиб, уй деворлари ва 2-қаватдаги бетон плиталар ағдарилиб тушади.
Шу хонада ухлаб ётган А.Абдуллаева ҳамда унинг вояга етмаган 3 нафар набираси, Иштихон туманида яшаган синглиси М.Примова ҳамда унинг қизи Ю.Ваҳобова девор ва бетон плиталари тагида қолиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Р.Примов жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи