Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда “Халқ сўзи” газетаси хабар бермоқда.
Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У Тошкент шаҳрида очилган Ўзбекистон – Корея Республикаси бизнес форумида бу ҳақда маълум қилган.
“Корея ва Ўзбекистон ўртасида 1992 йилда дипломатик алоқалар ўрнатилгандан сўнг, дунё ҳамжамияти барча мамлакатларининг ҳавасини келтирадиган ўзаро ишончга асосланган алоқалар юзага келди. Биз жуда яқин дўстларга айландик”, — дейди элчи.
Элчининг айтишича, айнан ҳозир Жанубий Корея коорпорациялари Ўзбекистон билан ҳамкорликни жиддий олиб бориши керак. У мазкур бизнес-мулоқот доирасида томонлар кўплаб амалий натижаларни қўлга киритишларига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўз ишини бошлаган бизнес форумда 60га яқин хорижлик меҳмонлар иштирок этаяпти. Жанубий Корея делегациясига ушбу мамлакат бош вазири ўринбосари, молия вазири Ким Донг Ён бошчилик қилаяпти. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди