
Шанхай полицияси Weibo ижтимоий тармоғида кузатув камерасига қайд қилинган муваффақиятсиз ўғрилик видеосини жойлаштирди.
Видеода икки ўғри бинонинг витринасини ғишт билан синдириб, унинг ичига кирмоқчи бўлган. Ўғрилардан бири витринага ғишт улоқтиргач четга ўтаётганда шериги отган ғишт бошига тегади ва уни ҳушидан кетказади. Натижада ўғри “муваффақиятли ов” ўрнига ўзининг беҳуш шеригини қўлларидан тортганча қочишига тўғри келади.
“Агар барча ўғрилар шунақа бўлганда, биз белгилангандан кўпроқ ишламасдик”, деб изоҳ берганлар полициячилар ушбу воқеага.
Жиноятчилар ушлангани-йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар