
Самарқанд вилоятида содир этилган мудҳиш жиноят тафсилотлари фош бўлди. Воқеа 2017 йил август ойида юз берган, деб ёзади Қалампир нашри.
Тойлоқ туманида яшовчи Раҳимовлар оиласининг бекаси 2017 йил 25 август куни соат 22:00 атрофида турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, йиқилиб тушган ва оғир жароҳат олган. Аёл 26 август куни 23:00 да жон берган.
Унинг турмуш ўртоғи – 1968 йилда туғилган хонадон эгаси эса жиноятни яшириш мақсадида аёлининг жасадини таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хоналардан бирига кўмиб қўйган.
Раҳимов аёлини Россияга ишга кетган деган баҳона билан йўқлигининг сабабини атрофдагилардан яширган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан олиб борилган тергов жараёни вақтида мазкур жиноятнинг излари топилди. Айни вақтда эркак қўлга олинган.
Самарқанд ВилоятиЖиноят ТафсилотлариРаҳимовлар ОиласиЖанжаллашиб ЙиқилишОғир ЖароҳатЖасадни ТаъмирлашРоссияга ИшгаҲуқуқни МуҳофазаТергув Жараёни Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар