Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди чинозлик Аҳмадбой (Аҳмаджон Турсунбоев) ва унинг шериклари иши бўйича якуний суд мажлислари бўлиб ўтади.
«Дарё» нашри берган ахборотга кўра, 16 февраль куни судланувчи Аҳмадбой ва унинг шерикларига сўнгги сўз айтиш имкони берилади. 19 февраль куни эса суд ҳукми эълон қилиниши кутилмоқда.
Маълум қилишларича, суд мажлислари жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди (Тошкент шаҳри, Руставели кўчаси, 93-уй)да бўлиб ўтади.
Икки баробар қилиб қайтариш ваъдаси билан жуда катта миқдордаги омонат маблағларни миллий ва хорижий валютада қабул қилиш билан ноқонуний равишда шуғулланиб келган (молиявий пирамида ташкил этган) чинозлик Аҳмадбой 2016 йил июни ойи ўрталарида қўлга олинган эди. У бундай фаолият билан бир неча йил шуғулланган — қўлга олинган вақтида Аҳмадбойга пул берган ёки ундан пул олган одамлар сони бир неча ўн мингга етган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг тўрт моддаси бўйича айблов илгари сурилган. Дастлабки суд мажлислари 2017 йилнинг августида бўлиб ўтган, хусусан, биринчи йиғилишларда суд залига одам сиғмай кетган. Қайд этиш жоиз, айнан Аҳмадбойнинг фаолияти сабаб, Ўзбекистонда молиявий эҳромларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилди.
Аҳмадбой қўлга олинган дастлабки даврда унинг фаолиятини тўхтатиш ўрнига, бир неча йил давомида унга раҳнамолик қилиб келган амалдорлар, ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларининг ҳаракатларига ҳам тергов жараёнида ҳуқуқий баҳо берилиши айтилганди. Аҳмадбойнинг ўзи қилган иши учун «аҳолидан узр сўраган». “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи