13:15 / 16.02.2018
6 576

Бугун Аҳмадбойга сўнгги сўзини айтиш имкони берилади

Бугун Аҳмадбойга сўнгги сўзини айтиш имкони берилади
Чинозлик “Аҳмадбой”... 2015-2016 йилларда унинг номи юртимизда кенг тарқалган эди. Халқ орасида “Аҳмадбой”нинг пулни икки баравар қилиб қайтариб бериши ҳақида хабар яшин тезлигида тарқалгач, унинг молиявий пирамидаси ўз атрофига минглаб фуқароларни илинтирди...

Жуда кўпчилик унинг бу беминнат “хизмати”дан фойда олишга умид қилган эди. Аммо бу умид узоққа чўзилмади. Негаки 2016 йилнинг июл ойи ўрталарида “Аҳмадбой” номи билан танилган чинозлик молиявий пирамида асосчиси Аҳмаджон Турсунбоев Ҳамидовичнинг ноқонуний фаолияти фош этилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳибсга олинган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди чинозлик "Аҳмадбой" Турсунбоев иши бўйича якуний суд мажлисларини ўтказмоқда.

Бугун, 16 февраль куни судланувчи Аҳмадбой ва унинг шерикларига сўнгги сўз айтиш имкони берилади.

19 февраль куни эса суд ҳукми эълон қилиниши кутилмоқда.

МАЪЛУМОТ УЧУН: мазкур ҳолат бўйича илк тақдим этилган маълумотларга кўра, “Аҳмадбой”нинг молиявий пирамидаси фош этилганда унинг уй-жойида ўтказилган тинтувда 13 млрд. сўм ва 7,9 млн. доллар нақд пул топилган. Аҳмадбой аҳолидан ҳеч қандай кафолатсиз энг камида йиллик 100% устама даромад ваъдаси билан миллий ва хорижий валюталарда катта миқдорда пул маблағлари қабул қилган. Аҳмадбой уйидан топилган дафтарлардаги хабарларга кўра, пул берганлар сони 45 мингга яқинни ташкил этган. “Аҳмадбой” номи билан танилган Аҳмаджон Турсунбоевнинг фош этилган молиявий пирамидасига оид жиноий ишда яна унинг яна 5 нафар шериги айбдор сифатида қўлга олинган.

Уларга нисбатан жуда кўп миқдорда валюта қимматликларини олиш, ўтказиш, ноқонуний тадбиркорлик, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятларини қасддан содир этиш каби айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган эди. Бу эса Аҳмаджон Турсунбоевнинг тўрига тушганларнинг жабрдийда бўлиб қолишига олиб келди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун Аҳмадбойга сўнгги сўзини айтиш имкони берилади