Ўзбекистонда бир деҳқон бозори ва савдо мажмуасини ихтисослашган хусусий компания бошқарувига топшириш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу давлат раҳбарининг тижорат ташкилотларида давлат иштирокини янада камайтириш бўйича чора-тадбирлар ҳақидаги қарори лойиҳасида кўзда тутилган. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.
Дастлабки тажриба-синов лойиҳасини Тошкентда ўтказиш таклиф этилмоқда. Пойтахт маъмуриятига тажриба ўтказиладиган деҳқон бозори ва савдо мажмуасини аниқлаш учун уч ой муддат берилади. Улар шартнома асосида компанияларга, хусусан мазкур йўналишда фаолиятни ташкил этиш ва олиб бориш тажрибасига эга бўлган хорижий компания бошқарувига берилади.
Тажриба-синов лойиҳаси якунларига кўра 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда Давлат рақобат қўмитаси давлат мулкини, жумладан давлат улуши ва давлат корхоналарини ихтисослашган махсус компанияларга топшириш бўйича ҳукуматга таклифлар киритади.
Қайд этиш жоиз, бугунги кунда пойтахтдаги аксарият деҳқон бозорлари акцияларининг назорат пакети Тошкент маъмуриятига тегишли. Бозорлар фаолиятини таркибига 20 та бозор ва савдо мажмуаси кирадиган «Тошбозорсавдо» ассоциацияси назорат қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”