13:06 / 21.02.2018
7 957

Ўзбекистонда ўқитувчи ўз ўқувчисини аёвсиз калтаклади (видео)

Ўзбекистонда ўқитувчи ўз ўқувчисини аёвсиз калтаклади (видео)
Видеода ўқитувчи юқори синфда ўқийдиган ўқувчилардан бирини досканинг олдига олиб чиқиб мушт билан қаттиқ зарба бераётганини кўриш мумкин.

Мактаблардан бирининг ўқувчилари томонидан ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган ва турли баҳсларга сабаб бўлаётган бу воқеа жойи ҳозирча, номаълум.

Бу ҳолатни шу хона олдидан ўтиб кетаётган ўқувчилардан бири тасвирга олган, аммо ўқувчи ҳам бироз қўрқиброқ ушбу воқеани тасвирга олгани боис, воқеа нима билан тугагани тасвирга олинмаган.

Видеода ўқитувчи юқори синфда ўқийдиган ўқувчилардан бирини досканинг олдига олиб чиқиб мушт билан қаттиқ зарба бераётганини кўриш мумкин.
[media=https://youtu.be/4H_xH3XKyyU]
UzNews.uz” бу воқеага ойдинлик киритиш учун Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилди ва афсуски ҳозирча Вазирликдагиларнинг бу воқеадан хабари йўқ экан, лекин улар ҳолатни ўрганиб, натижаси бўйича маълумот беришга ваъда беришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда ўқитувчи ўз ўқувчисини аёвсиз калтаклади (видео)