6 976
Ўзбекистондаги 9 та банкдан пластик карточкангизга "овердрафт" кредити олишингиз мумкин
Тижорат банклари маълумотига кўра, Ўзбекистондаги 9 та банк жисмоний шахсларни кредитлаш – овердрафт хизматини йўлга қўйган. Хўш, бу хизматнинг қулайлиги нимада? Бу кредитдан фойдаланиш учун нима қилмоқ керак?
Овердрафт кредитида ариза берувчи оладиган ўртача ойлик иш ҳақининг 3 баравар миқдорига тенг маблағ берилиши мумкин, деб ёзади Қалампир нашри. Кредитнинг фақат сарфланган қисмига фоиз ҳисобланади. Овердрафт 12 ойгача бўлган муддатга берилади.
Ариза берувчининг банк олдидаги мажбуриятлари автоматик равишда, келиб тушган пул маблағларини ҳисобдан чиқариш йўли билан бажарилади. Айрим банклар ариза берувчининг нақд маблағ тўлаш орқали ҳисоб-китоб қилишига рухсат берадилар.
Ушбу имкониятлардан фойдаланиш учун тегишли хизматни ёқиш лозим. Бунинг учун банкка мурожаат қилиш зарур. Банк ходими, муассасада амал қилувчи Низомга мувофиқ, ариза ёзиб, паспорт нусхаси ва муайян даврдаги даромадларингиз тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишингизни сўраши мумкин. Айрим банкларга СТИР, ШЖБПҲ, меҳнат дафтарчаси ва суғурта полисининг нусхаларини тақдим этиш зарур. Шунингдек банкларда овердрафт очишга иш берувчининг розилигини талаб қилишлари мумкин. Ариза юзасидан қарор 3 кун ичида қабул қилинади.
Бироқ масофадан туриб, мобиль илова орқали овердрафтни расмийлаштириш имконини берувчи таклифлар ҳам киритилмоқда.
Фоиз ставкалари. Ушбу мезонга кўра таклифларни 5 тоифага бўлиш мумкин. Энг қуйи фоиз ставкаси – йиллик 14% Асака банк, Туронбанк ва Микрокредитбанкда белгиланган. Бунда Туронбанкнинг таклифлари фақат пенсионерларга мўлжалланган. Йиллик 19, 24, 25 ва 28% таклифлар ҳам мавжуд.
Таклифлар турли гуруҳга мансуб мижозларга мўлжалланган. Аксарият банклар фақат иш ҳақи пластик карталарига хизмат кўрсатиш шартномаларини тузган корпоратив мижозларининг ходимларига овердрафт-кредитларни таклиф этадилар.
3 та банк корпоратив мижозларининг ходимларига ҳам, бошқа жисмоний шахсларга ҳам кредит беришга тайёр. Таклифларнинг ушбу сегментида ҳам турли фоиз ставкалари – йиллик 14, 19 ва 25% амал қилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин