07:33 / 23.02.2018
5 185

Қўли эгри келинларга жазо муқаррар. Аммо...

Қўли эгри келинларга жазо муқаррар. Аммо...
Қизиқ, киши ўзи яшаётган уйда ҳам ўғрилик қилиши мумкинми? Таассуфки, шунақаси ҳам бўлар экан. “Янги турмуш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди яшовчи меҳнат фахрийси Қ. И. “Темир сандиғимдан 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулимни ўғирлаб кетишибди” дея Бухоро туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилганида ҳеч ким ўғри шу уйдан топилади, деб ўйламаган эди.

Қилни қирқ ёрадиган ички ишлар тезкор ходимлари жиноятчининг кимлигини аниқлашди. Ўғри шу хонадонда яшовчи, жабрдийданинг келини М. С. бўлиб чиқди. У қайнотасининг уйда йўқлигидан фойдаланиб, очиқ ҳолда қолган сандиқдан пулларни яширинча ўмарган экан. Табиийки, ўғирлик қилган келинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши очилди. Ҳозир тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақолага шу билан нуқта қўйишимиз ҳам мумкин эди. Аммо туман ички ишлар бўлимига қилинган яна бир мурожаат эътиборимизни тортди. Унда “Новметан” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А. А. ўз уйидан онасига тегишли 7 миллион 700 минг сўмлик тилла тақинчоқлар ўғирлаб кетилганини баён этган. Суриштирув ишларидан сўнг бу ўғирликни А. А.нинг турмуш ўртоғи Н. С. содир қилгани аниқланди. Келин қурмагур қайнонасини тунаган экан.

Қўли эгри келинларга жазо муқаррар. Аммо энди улар кўча-куйда қандай бош кўтариб юришади?! Ўз яқинларининг кўзларига қандай қарай олишаркан?!

Манба: Халқ сўзи

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўли эгри келинларга жазо муқаррар. Аммо...