Тошкент шаҳрида жойлашган собиқ «Абу-Сахий» бозори ўрнида янги ташкил этилган «Тошкент савдо маркази»да тадбиркорлардан ноқонуний пул йиғими бошланмоқда.
Маълум қилинишича, маъмурият вакиллари бозор ҳудудида уяли алоқа воситалари билан савдо қилувчи барча тадбиркорлардан 300 АҚШ долларигача бўлган ўлпон йиғишни талаб қилмоқда. Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган савдогарлардан бирининг айтишича, талаб қилинган пулни ҳар ойда мажбурий тартибда маъмуриятга йиғиб бериш сўралмоқда.
«Акс ҳолда, фаолиятимизни тўхтатиб қўйиш билан таҳдидлар қилинди. Рост гапни айтсам, шу бозорда куним ўтмоқда, оиламда қора қозон қайнайди. Бозор маъмурияти бўлса, турли баҳоналар билан жойимни олиб қўйишидан қўрқаман. Шунинг учун бирор органга очиқ мурожаат эта олмаяпмиз», дейди у.
Суҳбатдошнинг таъкидлашича, собиқ Абу-Сахий бозори маъмурияти ҳам шундай йўл билан ноқонуний пул йиғимини амалга ошириб турган.
«Вақти-вақти билан пул йиғиларди. Аммо, ҳар ойда 300 доллардан кимнингдир чўнтаги учун ишласак, рўзғорни ким тебратади», дейди бошқа сотувчи.
Тадбиркорларнинг иддао қилишича, ўлпон фақат уяли алоқа воситалари билан савдо қилувчи савдогарлардан ундирилиши режалаштирилган. Гап шундаки, сотувдаги хорижий бренд остида ишлаб чиқарилган телефон, планшетлар божхона тўловларисиз Ўзбекистонга олиб кирилган, деб тахмин қилинмоқда. Чунки бозорда миллий уяли алоқа воситалари билан эркин савдо қилиш давом этмоқда.
Шунга қарамай, «Тошкент савдо маркази»да юзага келган ҳолатга яқин кўринишда «Малика» марказида ҳам савдо йўлга қўйилган. Бундан ташқари, «Тошкент савдо маркази»нинг ўзида хориждан келтирилган бир қанча турли русумдаги маиший техника воситалари ҳам эркин сотувга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, «Тошкент савдо маркази» ташкил этилганидан буён бозор ҳудудида фаолият юритаётган тадбиркорлардан ундирилган солиқ тушумлари кескин ошиб кетгани айтилганди. Орадан бир ой ўтиб, бозор маъмурияти айрим тадбиркорларнинг фаолияти халақит бериб, дўкон олдига сотувдаги молларни қўйишни тақиқламоқчи бўлганди. Кейинчалик бу вазият ижобий ҳал этилди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди