«Фалокат экан, яқинда машинамни уриб олдим, эвакуатор чақиришга тўғри келди. Эвакуаторчи пул талаб қиляпти, уни суғурта компанияси пул тўлаши керакмасми? Ахир мажбурий суғуртам бор-ку?» (Самарқанд вилояти)
Мазкур фуқаронинг саволига Адлия вазирилигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида берилган жавобни Хабар нашри маълум қилади.
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунга асосан, транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига кўра суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчиларга уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади.
Яъни мазкур шартнома турида эвакуатор хизматига суғурта ташкилоти пул тўлаши назарда тутилмаган. Ихтиёрий суғурта тури бўйича суғурталанган транспорт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда, шартномага мувофиқ, эвакуатор хизматига суғурта компанияси пул тўлаши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди