Тошкент вилояти прокурори Улуғбек Суннатов (чапдан биринчи) ва вилоят ИИБ бошлиғи Саидкарим Нишонбоев халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясида. 2018 йил,5 январь
Яқинда Ўзбекистоннинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров ҳибсга олингани ва унга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича айблов эълон қилинган эди.
Ушбу хабарлар ортидан эса собиқ Бош прокурорга яқин яна бир қанча шахслар ҳам қўлга олингани ва айни кунларда тергов қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳибсга олингани айтилаётганлар орасида Рашиджон Қодировнинг собиқ ўринбосари, Тошкент вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Жалилович Суннатов ҳам борлиги айтилмоқда.
Улуғбек Суннатов 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Чирчиқ шаҳар прокуратурасида иш ўрганувчиликдан бошлаб, прокурор ёрдамчиси, катта ёрдамчиси каби лавозимларда ишлаган. Кейин Тошкент вилояти прокуратурасида, Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар прокуратурасида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, Сирғали тумани прокурори, Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.
Улуғбек Суннатов 2013 йилда ҳам Бош прокурор ўринбосари сифатида ишлаган ва 2014 йилда Қашқадарё вилояти прокурори бўлган. Орасидан бироз муддат ўтгач, 2014 йилнинг ўзида вилоят прокурорлигидан яна Бош прокурор ўринбосари — Қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиқлигига қайтган. У Бош прокурор ёрдамчиси бўлгунга қадар Бош прокуратура тизимидаги Иқтисодий жиноятлар ва коррупцияга қарши кураш бошқармасига раҳбарлик қилгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. 2017 йилнинг 21 ноябрида Бош прокурор ўринбосарлигидан бўшатилиб, Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланган эди.
У. Суннатов жорий йилнинг 5 январида «ўз ишига масъулиятсизлиги, хизмат вазифасига совуққонлиги ва фаолиятида йўл қўйган хатолари» туфайли эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.
[media=https://youtu.be/LvNh4Fdl0co]
Яна бир қизиқ маълумот: собиқ бош прокурорнинг собиқ ўринбосари ўтган йилнинг 1 февралида Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раҳбари этиб сайланган ва шу пайтга қадар жамоатчилик асосида ушбу вазифани бажариб келаётган эди. Ташкилот расмий сайтида ҳам ҳамон айнан Улуғбек Суннатов раис сифатида кўрсатилган. Аммо ассоциация вакиллари билан боғланганимизда «сайт анчадан бери янгиланмагани ва ҳозирда У. Суннатов бу лавозимда ишламаётгани» айтилди. Унинг айнан қачон бу лавозимдан кетгани ҳақидаги саволимиз эса жавобсиз қолди.
Бош прокуратура ҳам ушбу хабарларга изоҳ беришдан тийилмоқда. Мухбиримизнинг қўнғироғига прокуратура матбуот хизмати вакиллари «ҳозирча бу бўйича аниқ ва расмий маълумот йўқлиги, бунга оид бирор янгилик бўлиши билан албатта хабар қилиши»ни таъкидлашди. Аммо ўз манбаларимиз ушбу хабарлар ҳақиқатан у қадар йироқ эмаслигини айтишмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»