2018 йилнинг 25 февраль куни ижтимоий тармоқларда тўй кортежининг ҳайдовчилари Тошкент шаҳри кўчаларда ҳаракатланиб, йўл ҳаракати хавфсизлигига касддан таҳдид солганликлари акс эттирилган видеоролик пайдо бўлган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган ҳайдовчиларни аниқлашга қаратилган қидирув ишлари амалга оширилди. Натижада қуйидаги транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ҳуқуқбузарлик содир этганликлари аниқланди:
- 01 D 722 XA давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;
- 01 A 722 AB давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;
- 01 T 722 XA давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;
- 01 F 722 ZA давлат рақам белгили «RANGE ROVER» русумли автомашина;
- 01 C 222 AB давлат рақам белгили «Mercedes Benz» русумли автомашина;
- 01 151 VCA давлат рақам белгили «Saturn sky» русумли автомашина.
Юқорида кўрсатиб ўтилган транспорт воситалари хайдовчиларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг МЖтКнинг 129-моддаси: «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳ бўлиб ва мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (ҳозирги кунда 516 720 сўмни ташкил этади).
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга (ҳозирги кунда 861 200 сўмни ташкил этади) ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.
[media=https://youtu.be/0D9FNN__HVg] “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»