Хорижда ишлаш кўпчилик фуқароларимизни қизиқтириши тайин. Хўш, бугунги кунда Жанубий Корея Республикаси бошқа давлатлардан ишчи кучларини жалб қилиш мақсадида қанча квота ажратмоқда? Ўзбекистон учун-чи?
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бўлим бошлиғи Азим Аҳматов “Халқ сўзи” нашрига ушбу саволларга қуйидагича изоҳ берди:
— Бугунги кунда Россия Федерацияси ва Жанубий Корея Республикасида кўплаб фуқароларимиз ишлаяпти. Биргина Жанубий Корея йигирмага яқин давлатларга ўртача 55000 — 58000 квота ажратмоқда. Шундан уч мингга яқини Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Талаб эса анча юқори, яъни айни пайтда ўртача 20 мингдан ортиқ ҳамюртларимиз Кореяда ишлаш истагини билдирган. Бу рақамлар талаб ҳамда таклифдан келиб чиқиб ўзгариши мумкин.
Агентлик кўмагида ўтган йили 2613 нафар фуқаро Корея Республикасига, 922 нафари эса Россияга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилди. 2710 нафар номзод эса, корейс тилидан тест синовидан ўтган ва улар номига иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси йўлланган.
Жорий йилда Жанубий Корея ва Россия давлатларида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг ваколатхоналарини очиш, шунингдек, Польша, Япония, Германия, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди