11:25 / 01.03.2018
5 953

Самарқанд йўлларида ЙҲХБнинг инновацион тарғибот устуни ва радар ўрнатилмоқда (видео)

Самарқанд йўлларида ЙҲХБнинг инновацион тарғибот устуни ва радар ўрнатилмоқда (видео)
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошқармаси томонидан вилоят ҳудудидаги йўлларда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилиш ва ҳаракат иштирокчиларини ҳушёрликка чақириш мақсадида инновацион ғоялар ва замонавий ахборот телекомуникация имкониятларини янгича усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, фуқаролар гавжум жойларда, авария ўчоқларида, кўриниш чекланган ва транспорт воситалари серқатнов ҳудудларда “Тўрттаси бирда” тарғибот устуни ўрнатилиб, унда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини ўлчовчи мослама (радар), диққатни жалб қилувчи яъни кўк-қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча, йўл ҳаракати қоидалари ва йўл белгиларини электрон тарзда тарғиб қилувчи (табло) тахта ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасликни аянчли оқибатларини акс эттирувчи пешлавҳалар ўрнатилиб, унумли фойдаланилмоқда.

Kun.uz’га вилоят ЙҲХБ томонидан тақдим этилган ушбу суратда Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида ўрнатилган ана шундай қурилма тавсирланган.

Мана шу сингари олиб борилган профилактик чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Самарқанд вилоятида йўл-транспорт ҳодисалар сони ўтган йилга нисбатан 7 фоизга, вафот этганлар сони 6 фоизга, тан жароҳатлари олганлар сони эса 1,2 фоизга камайишига эришилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд йўлларида ЙҲХБнинг инновацион тарғибот устуни ва радар ўрнатилмоқда (видео)