21:04 / 02.03.2018
5 041

Энди Тошкентда «мақсадли» паспорт ва виза назорати ўтказилмайди

Энди Тошкентда «мақсадли» паспорт ва виза назорати ўтказилмайди
Ўзбекистонда 1990 йилнинг охиридан бери йирик байрамлар арафасида ўтказиб келинаётган «Тозалаш-Антитеррор» операциялари тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 1 мартда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар берди «Газета.uz».

«Тозалаш-Антитеррор» тадбири Мусатқиллик байрами, Конституция куни, Янги йил, Наврўз ва бошқа байрамлар арафасида ўтказилар эди.

Ушбу операция ўрнига Ўзбекистон Президентининг 14 февралдаги «Жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва Тошкентда жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги фармонига асосан «Хавфсиз ҳудуд» комплекс чораси жорий этилади.

ИИББ раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, 15 йилдан буён ўтказиб келинаётган «Тозалаш-Антиреррор» операциялари 1999 йилнинг февралида пойтахтда содир бўлган портлашларга алоқадор.

Шунингдек, маълум қилинишича, аввалгидек «мақсадли» паспорт ва виза назорати эндиликда ўтказилмайди.

«ИИББ ходимлари секторлардаги оилаларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиш билан шуғулланади ва қандайдир ҳуқуқбузарликлар аниқланса уларни назорат қилади. Ёрдам бериш, маслаҳат бериш, одамларни пропискага қўйиш борасида ёрдам берамиз. Эндиликда пропискаси йўқ одамларни зудлик билан рўйхатга олиш ишлари амалга оширилмайди. Дастлаб огоҳлантириш берилади» — деди Дониёр Тошхўжаев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди Тошкентда «мақсадли» паспорт ва виза назорати ўтказилмайди