Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 9 март кунига белгиланган давлат ташрифига тайёргарлик ҳозирдан бошланган. ОАВларнинг хабарига кўра, Тожикистон олийгоҳлари талабалари ва мактабларнинг юқори синф ўқувчиларидан иборат жаъми 12 минг одам Мирзиёевни кутиб олиш сценарийси бўйича репетиция қилинмоқда.
Талабалар аэропорт йўлида президент Мирзиёев келган пайт икки мамлакат байроқларини силкитиб туради.
Опубликовано Ёкубом Халимовым Пятница, 2 марта 2018 г.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 март куни Тожикистонга давлат ташрифи билан боради. Бу Шавкат Мирзиёевнинг президент лавозимига ўтирганидан буёнги Тожикистонга илк давлат ташрифи бўлади.
1 март куни Ўзбек-Тожик чегарасида ўнта назорат-ўтказиш нуқтаси очилганини қўшни халқлар катта тантана билан қарши олган эди.
Маҳаллий журналистларнинг сўзларига кўра Тожикистонликлар Шавкат Мирзиёевга катта умидлар билан қарамоқда.Чунки Ислом Каримов Ўзбекистонни бошқарган пайтда Ўзбекистон томонидан икки қўшни мамлакат орасида виза тартиби жорий қилиниб, чегаралар ёпилган, айрим жойлари миналаштирилганди. Ҳозир тожикистонликлар икки мамлакат орасида виза тартибининг бекор қилинишини сабрсизлик билан кутишмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга сафари давомида икки қўшни мамлакат орасидаги чегара, иқтисодий, савдо, маданий ҳамкорликларга оид бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...