19:12 / 05.03.2018
14 375

Конимехлик шоиранинг Шавкат Мирзиёевга ўқиган шеъри:«Халқим, қувон, бошингга мард, жасур султон келди!» (видео)

Конимехлик шоиранинг Шавкат Мирзиёевга ўқиган шеъри:«Халқим, қувон, бошингга мард, жасур султон келди!» (видео)
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Навоий вилоятида ташриф билан бўлди. «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Таҳлилнома» ҳафталик информацион дастурида ташриф тафсилотлари, Навоий вилоятида Президент ўтказган учрашув ва йиғилишлар ҳақида батафсил репортаж кўрсатилди.

Репортажда Томди туманидаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактабида Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳри фаоллари билан ўтказилган учрашувда Конимех тумани қозоқ миллий маданий маркази раҳбарининг сўзга чиққанини кўриш мумкин. У ўз нутқи якунида ўқиган шеър Президентнинг Навоий вилоятига ташрифига бағишланган репортажнинг мантиқий якунига айланган.

Халқим, қувон, бошингга
Шараф келди, шон келди.
Даҳолардан дарс олган
Билимдон инсон келди.

Ўзинг суйган, танлаган
Яхшиларнинг яхшиси,
Халқим, юртим деб ёнган
Мард, жасур султон келди.

Устозини улуғлаб,
Халқини қадрлаган,
Ўзбегимдек бағрикенг
Қадрдон ўғлон келди.

Кўп миллатли халқнинг
Танлаган йўлбошчиси,
Оқилу доно, ғамхўр,
Меҳрибон инсон келди.

Халқим, қувон, меҳнат қил,
Гуллатиб диёрингни.
Келажакка йўл очган
Бугун зўр имкон келди.

Тинчлик сурар ҳукм,
Озод элсан, шукр,
Шўх-шодон яша халқим,
Ҳуррият замон келди.

Халқим, қувон, бошингга
Шараф келди, шон келди.
Даҳолардан дарс олган
Билимдон инсон келди!

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Конимехлик шоиранинг Шавкат Мирзиёевга ўқиган шеъри:«Халқим, қувон, бошингга мард, жасур султон келди!» (видео)