07:30 / 07.03.2018
5 913

Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан жиззахлик фермер аёлга Nexia 3 совға қилди

Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан жиззахлик фермер аёлга Nexia 3 совға қилди
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги «Мусурмон ота» фермер хўжалиги раиси Субинисо Бойматова самарали ва фидокорона меҳнати учун 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Президент совғаси — Nexia 3 автомашинаси билан тақдирланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Касби педагог бўлган Субинисо Бойматова кўп йиллар мактабда тарих-ҳуқуқ фанидан дарс берди. 1998 йилда фарзандларини ёнига олиб пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил этди. Айни пайтда 93 гектар ерда деҳқончилик қилиб, ҳар йили давлатга ғалла, пахта сотиш шартнома режасини ошириб бажармоқда.

«Менинг, жамоамнинг юрт фаровонлигига қўшаётган кичик улушини катта баҳолагани учун Президентимиздан беҳад миннатдорман, — дейди Субинисо опа. — Бу юксак ишонч ва эътиборни ғайрат билан меҳнат қилиб, элимиз дастурхонини тўкин қилишга янада кўпроқ ҳисса қўшиш билан оқлашга ҳаракат қиламиз».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан жиззахлик фермер аёлга Nexia 3 совға қилди