09:04 / 07.03.2018
4 667

Абдулазиз Комилов аёл элчиларни байрам билан табриклади

Абдулазиз Комилов аёл элчиларни байрам билан табриклади
Кеча, 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида бир қатор элчиларни табриклади. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, вазир Америка Қўшма Штатлари Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратлен, Франция Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Виолен Биет де Вилмор, Миср Араб Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амани Ал-Итр, Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Цян Янг ва БМТ ваколатхонасининг раҳбари Ҳелена Фрейзер билан учрашди.

Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Ўзбекистон ва чет элда кенг нишонланадиган баҳор байрами муносабати билан Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини илиқ муборакбод этди ва уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва ҳар томонлама омад, уларнинг фаол ва самарали ишлари ва Ўзбекистон билан АҚШ, Франция, Миср, Хитой ва БМТ ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссалари учун миннатдорлик билдирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдулазиз Комилов аёл элчиларни байрам билан табриклади