14:02 / 07.03.2018
16 568

Аёллар 8 март байрамига қандай совға истайдилар?

Аёллар 8 март байрамига қандай совға истайдилар?
Гўзал баҳор фаслининг энг ажойиб байрамларидан бири бу – «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни» эканлиги ҳеч биримизга сир эмас. Ушбу байрам куни ҳар биримиз яқинларимизни шод этишни истаймиз. Айниқса, эркаклар энг азиз ва муқаддас инсонлардан бири, аёл-қизларимизни кўнглини топиб, энг яхши совғаларни ҳадя этишга ҳаракат қиладилар.

Байрам муносабати билан юртимизнинг таниқли аёлларига – «Аёллар 8 март байрамига қандай совға олишни истайдилар?», – деган савол билан мурожаат қилган Kunutun нашри машҳурларнинг жавобларини тақдим этди. Демак, қуйида байрамга энг яхши совға, таниқли ва машҳур аёллар наздида.

Дилсўз, хонанда

«Мен учун байрамга энг зўр совға бу — гул. Чунки у баҳор даракчиси бўлиб, инсон кўнглига баҳорий илиқлик олиб киради, кайфиятни кўтаради. Нафис гуллар ифоридек мусаффолик назаримда барча аёлларни ўзига мафтун этади. Табиатнинг бундай мўъжизаси, айниқса, яқин инсонингиз томонидан ҳадя этилса янада ҳузурбахш бўлади»


Рухшона, хонанда

«Табиийки, 8 мартда аёллар гул кутишади. Аммо, энг керакли ва ёқимли совға менимча — вақт. Агар, сиз кўнгил берган инсон кун давомида сиз билан вақт ўтказса, сиз учун вақт ажратиб, қаерларгадир олиб борса, шунинг ўзи энг катта совға. Кинога тушасизми ёки боғларда оилавий айланасизми, фарқи йўқ»


Нигина Анорбоева, актриса

«Байрамда яқинларимизнинг бизга нисбатан эътиборли бўлишларининг ўзи катта совға, деб ўйлайман. Албатта, аёллар байрами гуллар билан янада гўзал ўтади. Албатта, гуллар истайман. Бир сўз билан айтганда, эътибор ва гуллар мен учун бетакрор туҳфалардир»

Зарина Низомуддинова, актриса

«Мен ўйлайманки, ҳар бир инсон чин дилдан истаган совғасини оммага чиқаришни истамайди. Чунки совға деганда ҳаммани ўзига яраша қарашлари бор. Ҳар ким турли нарса истайди, кимлар қимматбаҳо нарсалар кутса, кимлардир эътибор, меҳрни истайди»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аёллар 8 март байрамига қандай совға истайдилар?