Алишербек Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодировни қидирувдаги шахслар рўйхатига киритди.
ИИВ маълумотларига кўра, Алишербек Қодировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган:
165-модданинг 2-қисми “а” банди – такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик;
165-модданинг 3-қисми “а” банди – жуда кўп миқдордаги товламачилик;
168-модданинг 3-қисми “а” банди – кўп миқдордаги фирибгарлик;
168-модданинг 4-қисми “а” банди – жуда кўп миқдордаги фирибгарлик;
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мамлакатнинг собиқ Бош прокурори Рашиджон Қодиров устидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилганди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?