Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 5 март куни номаълум шахс қаровсиз қолдирилган, фуқаро С.Р.га тегишли «ВАЗ-2105» русумли автомашинасини ҳайдаб қочган.
Олиб борилган қидирув ишлари натижасида Тошкент вилояти Янгийўл тумани Дўстлик жамоа хўжалиги ҳудудидан автомашина тўлиқ ёнган ҳолда топилган, дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сергели туманида яшовчи И.Г. ва Т.Г. содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинганлар.
Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 6 март куни соат 21.30ларда Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи С.Н. бошқарувидаги «Мерседес-бенц» русумли автомашинасини Бунёдкор шоҳкўчасида жойлашган «Автотеххизмат» биноси олдида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай, йўл четидаги дарахтга урилган.
Натижада автомашина йўловчилари О.А. ва Ж.Қ. жароҳат олиб, шифохонага келтирилганларида вафот этганлар ҳамда автомашина ҳайдовчиси С.Н.га шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Автомашина юкхонасидан пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Тошкентда қашқадарёлик шахс олиб қочган автомашинаси билан ЙТҲ содир этди

Чилонзорда қариндошининг “Ласетти” автомашинасини ҳайдаб қочган шахс қўлга олинди

Ласетти дарахтга урилиши оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Тошкентда Mercedes дарахтга бориб урилди, қурбонлар бор

“Тошкент-Термиз” йўлида ЙТҲ содир бўлди, бир инсон вафот этди