09:50 / 08.03.2018
4 627

Ота фарзандини жазолашнинг "антиқа усул"ини қўллади

Ота фарзандини жазолашнинг "антиқа усул"ини қўллади
АҚШнинг Виржиния штатида яшовчи Брайан Торнхилл 10 ёшли ўғлини безорилик қилгани учун мактабгача ёмғир остида югуришга мажбур қилган.

Торнхилл Facebook’да ёмғир вақтида катта рюкзак билан чопаётган бола ортидан машинада кетаётгани ва нима юз бераётганини тушунтириб кетади. Видео 4 кун ичида 26 млн тадан кўпроқ намойиш тўплаган.

“Менинг ўғлим автобусда кўнгилсизликларга шунча кўп тушганки, уни ҳайдаб чиқаришган ва 3 кун ичида ундан фойдаланиш тақиқланди, чунки у бироз безорилик қилган. Бунга чидаб турмайман. Шу сабабли у мактабгача югуриши керак”, деб айтган Торнхилл.

Отанинг айтишича, мактабгача масофа 1,6 км ни ташкил қилади. У ўғлини бундай жазолашни “соғлом” деб атаган ва жисмоний машқлар фойдаси ҳақида эслатиб ўтган ҳамда ўз фарзандларини уриш ўрнига “ижодкорроқ бўлишга” чақирган.

Эркакнинг айтишича, унинг ўғли бир ҳафтадан бери югурмоқда ва бу орада боланинг хулқи анча яхшиланган. Унинг таъкидлашича, ўғли вазиятга тўғри қараган ва синглисига “отам доимо ҳақ” деб айтган.

Эркак буни “эски қадрдон тарбия” деб атаган ва Америкага қуролни назорат қилиш эмас, айнан шу нарса кераклигини айтган. “Мен уларни қуролдан фарқли, шкаф ичида қамаб қўя олмайман. Қуролни эса осонлик билан ва доимо назорат қила оламан”, деб айтган ота.

Ролик остида турли изоҳлар берилиб, бу борадаги фикрлар турлича бўлди. Кидмир отага танбеҳ берган бўлса, бошқалар эса уни қўллаб-қувватлашган ва мактабгача бироз югуриш фойдадан бошқа нарса бўлмаслигини айтган.
[media=https://www.facebook.com/WarriorCode.us/videos/954412494711630/]

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ота фарзандини жазолашнинг "антиқа усул"ини қўллади