15:50 / 08.03.2018
6 014

2019 йил 1 январидан сўнг эски паспортда хорижга чиқиш мумкинми?

2019 йил 1 январидан сўнг эски паспортда хорижга чиқиш мумкинми?
2019 йил 1 январидан ўзбекистонликлар чет мамлакатларга чиқишлари учун хорижий паспорт олишлари талаб этилади. Хўш, бу вақтга келиб, хорижий паспорт олмаган фуқаро чет элга чиқмоқчи бўлса қандай йўл тутади?

ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Бадриддин Шорисқиев 2019 йил 1 январь куни хорижга чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликлар ҳозирги биометрик паспортларида муддати ўтмаган стикерлари бўлса, хорижга чиқишлари мумкинлигини билдирди.

“Башарти 2019 йил 1-2 январда хорижга чиқмоқчи бўлган ўзбекистонликда янги хорижга чиқиш паспорти бўлмаса, у ҳозирги биометрик паспорт билан, муддати ўтмаган стикери бўлса, Ўзбекистондан чиқа олади. Чунки, ҳозирги биометрик паспортимиз ҳам халқаро андозаларга тўла жавоб беради”, - Бадриддин Шорисқиев.

KUN.UZ мухбирининг “уюшмаган ёшлар” иборасининг ҳуқуқий изоҳи борми, деган саволига ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Дилшод Акрамов жавоб берди.

“Ҳақиқатдан ҳам айни вақтда “уюшмаган ёшлар” иборасининг ҳуқуқий изоҳи берилмаган. Бугунги кунда “уюшмаган ёшлар” масаласига ойдинлик киритиш учун Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси, Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда махсус электрон дастур тайёрланмоқда.

Шундан сўнг, ҳар бир ёш фуқаронинг электрон рўйхати шакллантирилади. Улар ижтимоий ҳаётнинг қайси соҳасида бандлиги, таҳсил олаяптими, ишлаяптими, белгилаб борилади. Мана шундай таҳлилдан кейин ёшларнинг нима билан бандлиги борасида умумий тасаввур пайдо бўлади. Айни вақтда эса, “уюшмаган ёшлар”ни кимлар ташкил қилиши мавзуси кун тартибидан олингани йўқ. Электрон дастур ишга туширилиши билан шу иборага аниқлик киритиш чораларини кўрамиз”, - деди Дилшод Акрамов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йил 1 январидан сўнг эски паспортда хорижга чиқиш мумкинми?