10:02 / 09.03.2018
5 775

Мирзо Улуғбек сув ичган пиёланинг сири нимада эди? (фото)

Мирзо Улуғбек сув ичган пиёланинг сири нимада эди? (фото)
Лондонда қатор учрашув ва музокаралар ўтказаётган Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази, Тошкент ислом университетининг Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази раҳбарларидан иборат делегация Британия музейига ташриф буюрди. Ўзбекистон делегациясини Британия музейи директори Ҳартвиг Фишер қабул қилди.

Британия музейи ўзида 8 миллиондан зиёд ашёларни тўплаган бўлиб, ҳар йили бу ерга 7 миллионга яқин киши ташриф буюради.

Аҳамиятлиси, музейда мамлакатимиз тарихига оид ўта ноёб экспонат – Мирзо Улуғбек сув ичган пиёла сақланади. Узунлиги 15 см бўлган пиёла юзига «Улуғбек Кўрагон» деб ёзилган. Пиёла яшил рангли нефрит тошдан ўта моҳирлик билан сайқалланган ҳолда ишланган. Унинг банди аждар шаклида бўлиб, оғзи пиёла учини тишлаган, оёқлари ерга тегиб туради. Пиёланинг оғиз тегар ери лаб шаклида бўлиб, унга «Карами Ҳаққа ниҳоят йўқдур (Аллоҳ таоло карамининг чеки йўқ)» деган ёзув битилган.

Ўша вақтлар нефрит Мовароуннаҳрда ноёб тош саналган. Пиёланинг нефритдан ишланишининг сабаби, у чақмоқ уришидан сақлаган. Энг асосийси, нефритга солинган заҳар ўз таъсир кучини йўқотган. Натижада, бундай пиёла эгалари ичимликни бехавотир ича олган.


Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини изҳор этдилар. Музокаралар натижасида Британия музейи ходимларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш, музей фондида сақланаётган мамлакатимиз тарихига оид нодир экспонатларни тадқиқ этиш, каталогларини яратиш, ўзбекистонлик мутахассисларнинг Британия музейида амалиёт ўташларини жорий қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Британия музейи Мирзо Улуғбек фойдаланган нодир пиёланинг нусхасини Ўзбекистон буюртмаси бўйича тайёрлаб беришга тайёр эканини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мирзо Улуғбек сув ичган пиёланинг сири нимада эди? (фото)