Бугун биз уятга қоляпмиз. Бугун биз давлат раҳбари томонидан илгари сурилаётган ғоялардан шошиб қоляпмиз, балки яхши кўриниш учундир, пала-партиш иш қиляпмиз...
Бугун Ўзбекистонда фаолият юритаётган интернет нашрлари ҳамда ижтимоий тармоқларда ажиб бир хабар тарқалди. Эмишки, Бухорода ҳавода муаллақ турадиган алломалар пайдо бўлибди. Улар ҳассаларига суянган ҳолда, одамларга, сайёҳларга кўзларини қадаб, ҳавода муаллақ туришибди. Қўлларига қандайдир китобларни ҳам ушлаб олишган.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистонга сайёҳлар сонини ошириш ва мамлакатнинг туризм салоҳиятини кўрсатиш борасида кўп ишлар амалга ошириляпти. Аммо бу каби бачкана қилиқлар бутун дунёга бизни шарманда этади. Фикримни икки сабаб билан исботлашга уринаман.
Биринчидан: бизнинг алломаларимиз нега ҳавода муаллақ турибди? Ҳавода муаллақ туришларида бирор маъно борми? Ислом дини ва ўзбекчилик маънавиятида бу ҳақда бирор нарса дейиладими?
Иккинчидан: ҳиндларнинг роҳиблари ўз бозорларида шу каби турганларини фош қилиб, бунинг сурати ва видеосини интернетга чиқаришган ва бутун дунё бу ҳолатдан кулган эди. Сайёҳларни жалб этиш учун шу усулни қўллаш шарт эдими?
Бугунги инсониятни «бир нарсалар» билан алдаб бўлмайди. Бугунги сайёҳ қаерга ва нима учун пул тўлаб бораётганини яхши билади. Ўзбекистон туризмига масъул бўлган ва нимадир қилишга уринаётган масъулларга маслаҳат – одамларни кулдирманг, дунёнинг Ўзбекистон устидан кулишига сабабчи бўлманг, мамлакат туризмини ривожлантириш учун сизда битмас-тугунмас захира мавжуд.
Сарвар Анвар ўғли
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)