20:50 / 11.03.2018
7 009

ИИББ бошлиғи: "Тезликни чеклаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб чиқдик"

ИИББ бошлиғи: "Тезликни чеклаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб чиқдик"
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси аҳоли пунктларидаги кўчаларда тезликни чегаралаш бўйича дунё тажрибасини таҳлил қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Рустам Жўраев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан биринчи очиқ телемулоқоти чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «Газета.uz».

Шаҳарда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш мақсадида рухсат берилган тезликни камайтириш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Рустам Жўраев шундай деди: «Биз халқаро тажрибани ўрганиб чиқдик. Европанинг 29 та мамлакатида тезлик 50 км/соат, Лондонда — 48 км/соат билан чегараланган». Рухсат этилган тезлик Ўзбекистондаги каби 70 км/соатга тенг бўлган давлатлар дунёда унчалик кўп эмас, деди у.

Собиқ иттифоқ мамлакатларининг кўпчилигида — Россия, Қозоғистон, Арманистон, Грузия, Озарбайжонда — аҳоли пунктларида рухсат этилган максимал тезлик соатига 60 километрга тенг, деди Рустам Жўраев. Украина 1 январдан йўлларда ўлим сонини камайтиришга қаратилган чоралардан бири сифатида тезликни 60 дан 50 км/соатгача пасайтирди.

«10 км/соатлик фарқ қанақа? Қуруқ асфальтда 60 км/соатда тормоз йўли 70 км/соатга нисбатан анча камаяди. Яъни айтайлик, пиёда ёки қандайдир тўсиқ олдида тўхташ эҳтимоли анча катта», — дея таъкидлади вазир ўринбосари. У тезлик қанча юқори бўлса, ҳайдовчининг реакцияси шунча ёмонроқ бўлишини қўшиб қўйди.

«Ўйлайманки, бу йўналишда биз халқаро тажрибани ўрганиш орқали бу масала устида ишлаймиз, ҳозирча фақат таҳлилий ишлар олиб борилаяпти», — деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИББ бошлиғи: "Тезликни чеклаш бўйича халқаро тажрибани ўрганиб чиқдик"