10:26 / 12.03.2018
5 994

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари: «Рўмолга ҳеч ким, ҳеч қачон, ҳеч нарса дегани йўқ»

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари: «Рўмолга ҳеч ким, ҳеч қачон, ҳеч нарса дегани йўқ»
Аввал хабар берганимиздек, 9 март куни Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг асосий биносида «Ёшлар пресс-клуби»нинг махсус сони «Ёшлар тарбиясида диний маърифат масаласи» мавзусида мулоқот бўлиб ўтди. Кўрсатув Иттифоқнинг Facebook’даги саҳифаси орқали жонли тарзда намойиш этилди.

Унда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ислом цивилизация марказидан вакиллар иштирок этди.

Қизиқарли ва конструктив руҳда ўтказилган бу пресс клубда ёшларнинг саволларини кўрсатув бошловчиси ўқиб эшиттирди.

Таълим муассасалари ва иш жойларида аёл-қизларнинг рўмолига бўлаётган салбий муносабат, нима учун уларнинг рўмолини ечтиришга уриниш бўлаётгани ҳақидаги саволга Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Шоазим Миноваров қуйидагича жавоб берди:

«Ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз, кўчаларда аёл-қизларимиз рўмолда юришибди, ҳаттоки машина ҳайдашяпти. Бу албатта яхшилик аломати. Лекин мана бундек муаммо кўтарилган экан, демак қаердадир шу муаммо бор. Ушбу муаммо ўрганилади ва ҳал қилинади. Лекин мана сўровчи ҳам айтиб ўтибди. Қонунда тақиқ йўқлигига қарамасдан шу нарса бор. Демак, қонунда чиндан ҳам тақиқ йўқ. Рўмолни опа-сингилларимиз вилоятларда ҳам ўраб юришибди. Ҳеч ким, ҳеч қачон, ҳеч нарса дегани йўқ. Бу бизнинг миллий кийимимиз. Уни ўраш-ўрамаслик опа-сингилларимизнинг шахсий ҳуқуқлари. Ҳижоб масаласида бўлса, бу ҳам тақиқланмаган, лекин қаердадир муаммо бўлса, бугунги кўрсатувнинг ўзиёқ ана шу нарсани чуқурроқ ўрганишга ундайди. Албатта ижобий ҳал бўлади».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом цивилизацияси маркази раҳбари: «Рўмолга ҳеч ким, ҳеч қачон, ҳеч нарса дегани йўқ»