10:47 / 12.03.2018
5 580

ЙПХ ходимлари “пистолет” радарлардан фойдаланиши мумкинми?

ЙПХ ходимлари “пистолет” радарлардан фойдаланиши мумкинми?
Магистрал йўлларда “пистолет” радарлардан фойдаланиш мумкин эмас. Чунки улар ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси фойдаланувидан чиқарилган. Халқаро Пресс клубнинг 7 март куни бўлиб ўтган сессиясида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров журналист саволига жавоб берар экан, шу ҳақда маълум қилди.

“ЙПХ ходимлари томонидан халқ тилида “пистолет” деб аталадиган автомобиль тезлигини ўлчовчи қурилмалардан фойдаланиш мумкин эмас, бу ҳолат ноқонуний ҳисобланади. Чунки вазирликнинг тегишли бошқармаси томонидан бу турдаги қурилмалар фойдаланишдан олинган. Шу сабабли бундай қурилмаларга эга ЙПХ ходимларига дуч келинса, ишонч телефонларига мурожаат қилиш мумкин”, - деди Эрали Бозоров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ ходимлари “пистолет” радарлардан фойдаланиши мумкинми?