Очиғи, сарлавҳани ўқиб ҳайрон бўлаётгандирсиз. Дарахтлар эндигина гуллаётганда Олтиариқ туманининг “Чинортаги”, “Буғдойчи”, “Узумчи” маҳалла фуқаролари йиғинларидаги ҳар бир хонадонга кириб борсангиз, март ойининг илиқ кунларида токда шиғил узум турганининг гувоҳи бўласиз.
Ҳақиқатан ҳам ҳайрон қоларли ҳолат. Узум парваришлашнинг ҳадисини олган миришкорлар апрель ойигача табиий усулда узум сақлашнинг турли усулларини кашф қилганлар.
— Март ойида токда узум турганини кўргани, ҳатто, хорижлик сайёҳлар ҳам келишаяпти, — дейди “Чинортаги” маҳалласида яшовчи миришкор Абдулбосит Файзуллаев. — Ишонмасдан токка чиқиб ўз қўллари билан ушлаб кўрган чет элликлар ҳам бўлди. 14 сотихли томорқада 15 хилдан ортиқ узум навларини парваришлаймиз. Йил давомида бозорга 5 тоннадан ортиқ узум олиб чиқаяпмиз. Бу йил тажриба сифатида фақат токнинг ҳовлимиздаги қисмини табиий иссиқхона шаклига келтирдик. Кўриб турганингиздек, натижа ёмон эмас. Узум табиийлигича сақланиши баробарида мазасини ҳам йўқотмайди.
Олтиариқ туманида бир пайтнинг ўзида 31 минг тонна мева-сабзавотни сақлаш қувватига эга 40 ортиқ музлаткичлар мавжуд. Лекин узум мевасини табиий усулда сақлаш ортиқча энергия ва сарф-харажат талаб қилмайди.
— Қиш ва баҳоргача ҳосилни нес-нобут қилмай етказишнинг уч туридан фойдаланамиз, — дейди Олтиариқ шаҳарчасидаги “Бобур” кўчасида истиқомат қилувчи Ҳусанжон Ғофуров. — Биринчиси қадимий услуб — узилган меваларни яшикда мўътадил ҳароратда қоронғу жойда сақлаймиз. Иккинчиси, узиб олинган ҳар бир узум новдасини шакарли сув қуйилган елим идишларга солиб қўямиз. Учинчиси, мева токдан узилмайди. Бунда узум новдасининг барглари тўкилиб бўлгач, қировли, совуқ кунлардан сақлаш мақсадида атрофи имкон қадар тўлиқ ўраб қўйилади.
Олтиариқ туманидаги аҳоли ихтиёридаги мавжуд 3411 гектар майдоннинг асосий қисмида 80 дан ортиқ узум навлари парваришланади.
Элёржон ЭҲСОНОВ
Манба: Халқ сўзи “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин