07:32 / 13.03.2018
5 527

Соқол болажонлар тасаввурида: “Соқол “мужик” бўлиш учун керак!”

Соқол болажонлар тасаввурида: “Соқол “мужик” бўлиш учун керак!”
Бугун эрталаб MY5 телеканалида "Бола тилидан" номли кўрсатувни кўриб қолдим. Дастурда мактаб ёшига етмаган болажонлар чиқиб, бошловчининг қизиқарли саволларига жавоб беришади. Бошловчи болажонларга юздаги аъзолар: қош, соч, соқол нималиги ва уларни нимага ишлатилишини сўраб кўрди.

Бир болакайдан: "Соқол нимага керак?" деб сўради. Болакай ширин тили билан: «Мужик» бўлиш учун!" деб жавоб берди. Кейин навбат бир қизалоққа келди. Унинг жавоби эса жуда ҳам ҳайратомуз бўлди. Уни эшитиб ўзим ҳам уялиб кетдим. Мана унинг жавоби: "Соқол қиз бола билан ўғил болани ажратиш учун керак!"

Бошловчи нима мақсадда болажонлардан соқол ҳақида сўрагани менга қоронғу. Яхши гумон қилиб қўявердим. Балки кўпчилик бу саволга қуйидагича жавобни кутишган бўлса ҳам керак: "Соқол ҳеч нарсага керакмас, уни қириб ташлаш керак!" Лекин болажонлар катталарни ҳам ўйлантирадиган жавобларни беришди.

Аллоҳ таоло зурриёдларимиздан динга тўлиқ амал қиладиган солиҳ ва солиҳаларни чиқарсин!
Умиджон ТУРСУНОВ

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Соқол болажонлар тасаввурида: “Соқол “мужик” бўлиш учун керак!”