Ўзбекистон ва Қозоғистон туристлар учун иккала давлат ҳудудида ҳам амал қиладиган мультивиза жорий этиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда, деб хабар қилди Қозоғистон маданият ва спорт вазири Арыстанбек Мухамедиул.
Ушбу масала Остонада 14 март куни икки давлатнинг ҳукуматлараро комиссиялари мажлисида муҳокама қилинди.
“Биз ҳозир Ўзбекистонга кириш учун берилган визалар Қозоғистон ҳудудида ҳам амал қилиши устида ишлаяпмиз. Қозоғистонга келган туристлар эса – қозоқ визаси билан Ўзбекистонга бориши мумкин бўлади”, — деди Мухамедиулы ҳукуматлараро комиссия мажлисидан кейин.
Вазир айтишига қараганда, кўп ҳолларда Қозоғистонга келган сайёҳлар Ўзбекистон тарихий обидаларини томоша қилиш истагини билдиришади. Ўзбекистонга келган сайёҳлар эса Хўжа Яҳмад Яссавий мақбараси ва Остонани томоша қилишни хохлайди.
Ушбу турдаги визалар амал қилишни бошлаши учун икки мамлакат Ҳукуматлари таалуқли қарорларни қабул қилишлари керак.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Қозоғистонда Ўзбекистон йили деб эълон қилинган. Йил давомида Қозоғистонда иқтисодиёт, туризм ва маданият соҳасида 200 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Манба: Sof.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин