2018 йил Қозоғистонда "Ўзбекистон йили" деб эълон қилинган бўлса, 2019 йил Ўзбекистонда "Қозоғистон йили" деб эълон қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 15 март кунги нутқи давомида маълум қилди.
Шунингдек Н.Назарбоев Ўзбекистон президентининг минтақалараро дўстлик алоқаларининг яхшиланишига катта ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади ва Шавкат Мирзиёевни биринчи даражали "Дўстлик" ордени билан мукофотлади.
"Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё мамлакатлари аҳиллигига қўшган ҳиссаси жуда катта. У бир ярим йиллик президентлик фаолияти даврида барча қўшнилар билан тил топишиб, баримизни дўстлаштириб, бугунги беш давлат раҳбарининг Остонага келишига жуда катта ҳисса қўшди", - дейди у.
Қозоғистон президенти фурсатдан фойдаланиб, ўзбек ва қозоқ халқларини Наврўз байрами билан чин дилдан табриклади.
Назарбоев сўз сўнгида Алишер Навоий ва Абайнинг дўстлик ҳақидаги ҳикматли сўзларини келтирган ҳолда, Ўзбекистонда Абай ҳайкали бўлгани каби, Остонада ҳам буюк ўзбек мутафаккири Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилишини таъкидлади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин