Сирдарё вилоят адлия бошқармаси Адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Telegram тармоғида “Тезкор адвокат” дастурини тайёрлаб ишга туширди.
Унга кўра “Tezkor advokat” ёзувини киритиб бош саҳифага ўтилганда, фуқароларга 5 та фаолият йўналиши бўйича (жиноий, фуқаровий, иқтисодий, маъмурий, ЙХХ) адвокатларни танлаб олиш ҳамда уларга тўғридан тўғри телефон орқали боғланиш имконияти яратилди.
Дастур кун давомида ҳар бир йўналиш бўйича энг кўп мурожаатлар келиб тушган адвокатлар рейтингини шакллантириб, уни алоҳида бешталикка киритиб боради. Ушбу бешталикка ҳам тўғридан тўғри телефон орқали алоқага чиқиш имконияти яратилган.
Эндиликда вилоятдаги фуқаролар ҳуқуқий маслаҳат олиш учун адвокат ҳузурига бориши, ортиқча вақт сарфлашига чек қўйилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин