20:26 / 16.03.2018
4 108

ЙХҲБ ходимларининг дарахт ва тўсиқлар ортига беркиниши тўхтадими?

ЙХҲБ ходимларининг дарахт ва тўсиқлар ортига беркиниши тўхтадими?
Фуқаро ЙҲХ инспекторларига дарахт ва бошқа тусиқлар ортида туриб, яширинча хизмат олиб бориш таьқиқланди, амалдачи?”- деган савол билан мурожаат қилди.

ЙҲХБ томонидан ҳолат ўрганилганида, саволга илова қилинган фотосуратдаги ходим Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ходими 2015 йилнинг апрель ойидан буён ЙПХ инспектори лавозимида ишламаётганлиги, айнан юқоридаги саволга илова қилинган фотосурат бундан 3-4 йил муқаддам тасвирга туширилган бўлиб, ўша вақтларда интернет тармоқларда номаълум шахс томонидан жойлаштирилганлиги, ушбу шахс билан шу вақтда боғланишга бўлган уринишлар бесамар кетганлиги, тармоққа жойлаштирилган фотосурат эса бутун шахсий таркиб ўртасида мухокама қилинганлиги аниқланди.

Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимларида раҳбар ходимлар томонидан кундалик ўтказиладиган хизматолди йўриқномаларда шахсий таркибга Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва ИИВ нинг тегишли меъёрий буйруқлари талабларидан четга чиқмаган ҳолда хизмат олиб боришлари, фуқаролар билан хушмуомилада бўлишлари уқтирилиб, фуқароларда ички ишлар ходимларига нисбатан салбий фикрларни пайдо бўлишига сабаб бўладиган хатти-ҳаракатларни содир қилмаслик борасида тегишли кўрсатмалар бериб келинаётганлигини маълум қиламиз.

Шу билан бирга, ЙҲХБ ижтимоий тармоқ аъзоларидан ишончли маълумотларни юборишларини, тарқатишларини ва муаллиф анонимлигидан фойдаланиб, “туҳмат” ва “ҳақорат қилиш” хатти- ҳаракатларни қилмасликларини сўради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙХҲБ ходимларининг дарахт ва тўсиқлар ортига беркиниши тўхтадими?