Президент Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятига ташрифи давом этмоқда. Давлат раҳбари 17 март куни Паст Дарғом туманида вилоят фаоллари билан учрашиб, видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммолари танқидий муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда Kun.uz.
«Ишчи гуруҳлари томонидан сўнгги 1 ҳафта мобайнида умумий қиймати 1.4 трлн сўм бўлган 110та қўшимча лойиҳа ишлаб чиқилиб, дастурдаги йирик лойиҳалар сони 431тага кўпайди. Уларнинг умумий қиймати 5.6 трлн сўмга етказилди. Аммо шароити оғир туманларда йирик лойиҳалар бўйича таклифлар жуда кам.
Каттақўрғонда 7та, Иштихонда 10та, Нуробод 8та, Қўшработ ва Пахтачи туманларида 9тадан лойиҳа таклиф этилган, холос. Бу ердаги одамларни иш билан таъминлаш керак эмасми? 1 ҳафта муддатда қолоқ туманларда қўшимча йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, умумлаштириб шахсан менга тақдим этасизлар. Биз буни назорат қиламиз», - дея таъкидлади Президент.
Давлат раҳбари, шунингдек 1 ой муддатда шароити нисбатан оғир бўлган Нуробод, Паст Дарғом, Иштихон, Нарпай ва Қўшработ туманларида Вазирлар Маҳкамасининг 2018-2019 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурларини ишлаб чиқиб, тақдим этиш бўйича топшириқ берди.
«Нима учун бугун мен Паст Дарғомга келдим. Бу туман энг катта, кўп миллатли туманлардан бири. Лекин шароити эски тос, эски ҳаммом. Бир кўча ичкарига кирсангиз, одам адашиб кетади. Йўл йўқ, сув йўқ, свет йўқ, газ йўқ, кўмир йўқ. Мактаб дабдала. Шифохонага қараб бўлмайди. Шунинг учун юқоридаги туманларда алоҳида дастур қиламиз. Тошкентдан мутахассислар келган. Байрам халқимизга, бизга байрам эмас. Бизга иш», - деди давлат раҳбари Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)